13:30, 25 Июнь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда 5 ойда 153 814 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–май ойларида турли русумдаги 153 814 дона енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.

Улар русумлар бўйича қуйидагича:
- Cobalt – 58 904 дона;
- Damas – 38 753 дона;
- Tracker – 18 079 дона;
- Onix – 16 215 дона;
- KIA – 10 076 дона;
- Chery – 3 362 дона;
- Haval – 2 930 дона;
- BYD – 5 495 дона.
Махсус енгил автомобиллар - 17 397 дона.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль бамперлари ишлаб чиқариш ҳажми 27,1 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди.
Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат 22,5 % га ўсган.
Ўзбекистонда ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди.