14:34, 23 Май 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда 4 ойда 390 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-апрель ойларида 390 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

2025 йилнинг январь-апрель ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
- Кўмир – 1,8 млн тонна
- Нефть – 214,3 минг тонна
- Табиий газ – 15 млрд куб.м
- Газ конденцати – 395,2 минг тонна
- Юк автомобиллари – 1 212 дона
- Автомобиль двигателлари – 87 657 дона
- Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 122 384 дона
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 4 ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилган эди.