Ўзбекистонда 300 га яқин раҳбар иқтисодий ривожланишга эътибор бермагани учун ишдан олинди

TASHKENT. Кazinform – Ўзбекистонда 297 та иқтисодиёт тармоқлари раҳбари ўз вазифаларига совуққонлик билан ёндашгани ва тезкор қарорлар қабул қилмагани учун ишдан бўшатилди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Мирзиёев
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, ишдан бўшатилган мутасаддилар ўрнига янгича дунёқарашли, халқ талабидан келиб чиқиб ишлаш истагида бўлган ёшлар тайинланган.

йиғилиш
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

 

«Қатъий огоҳлантираман – маҳаллага тушиб, одамларимиз ва тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган раҳбар ишламайди. Ҳамма ўзгариши керак.

Кўриб турибсизлар, ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўляпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади», - деди йиғилишда сўзлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар