Ўзбекистонда 3 ойда темир йўл транспортида қанча юк ташилган

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 27 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган.

юк ташиш
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Юк ташиш ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 0,8 млн тоннага ёки 3,0 % га ошгани кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилиши ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилгани ҳақида ёздик.

Сўнгги хабарлар