09:08, 30 Январь 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда 15,9 млн кв.м турар жойлар фойдаланишга топширилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда жами 15,9 млн кв.м турар жойлар фойдаланишга топширилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 % га ошган.
Ҳудудлар кесимида фойдаланишга топширилган турар-жойлар майдони:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 841,5 минг кв.м
- Андижон вилояти — 1 335,6 минг кв.м
- Бухоро вилояти — 1 518,6 минг кв.м
- Жиззах вилояти — 540 минг кв.м
- Қашқадарё вилояти — 1 061,4 минг кв.м
- Навоий вилояти — 716,7 минг кв.м
- Наманган вилояти — 1 533,2 минг кв.м
- Самарқанд вилояти — 436,5 минг кв.м
- Сурхондарё вилояти — 1 364,1 минг кв.м
- Сирдарё вилояти — 136,1 минг кв.м
- Тошкент вилояти — 1 997,7 минг кв.м
- Фарғона вилояти — 1 630,8 минг кв.м
- Хоразм вилояти — 1 769,7 минг кв.м
- Тошкент шаҳри — 1 000,1 минг кв.м
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда турли русумдаги 457 883 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.