Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига 359 та телефон тўғри келади

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2025 йилда Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонларнинг ўртача сони 359 донани ташкил этган.

телефон
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Мазкур кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:

  • 2010 йил – 145 дона;
  • 2015 йил – 234 дона;
  • 2020 йил – 287 дона;
  • 2025 йил – 359 дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январь-июнь ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига ўртача 59 та енгил автомобиль тўғри келмоқда.