Ўзбекистонда 10 йилда ўқитувчилар сони 170,9 минг нафарга ошган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг (ўриндошларсиз) умумий сони 564,9 минг нафарни ташкил этган.

ўқитувчи
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Ушбу кўрсаткич 2015/2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 170,9 минг нафарга ёки 43,4 % га ошган.

Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:

— 2015/2016 ўқув йили бошига - 385 минг нафар;

— 2016/2017 ўқув йили бошига - 390,6 минг нафар;

— 2017/2018 ўқув йили бошига - 409,4 минг нафар;

— 2018/2019 ўқув йили бошига - 444,2 минг нафар;

— 2019/2020 ўқув йили бошига - 486,6 минг нафар;

— 2020/2021 ўқув йили бошига - 508 минг нафар;

— 2021/2022 ўқув йили бошига - 510 минг нафар;

— 2022/2023 ўқув йили бошига - 521,6 минг нафар;

— 2023/2024 ўқув йили бошига - 547,8 минг нафар;

— 2024/2025 ўқув йили бошига - 564,9 минг нафарни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ОТМларнинг кундузги бўлимида ўқиётган талабалар сони 10 йилда 2,7 баробарга ошгани ҳақида ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар