14:10, 11 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда 10 йил ичида хорижлик талабалар сони қарийб 18 баробарга ошди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

Йиллар кесимида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи хорижлик талабалар сони:
- 2015/2016 ўқув йили – 0,7 минг нафар
- 2016/2017 ўқув йили – 0,6 минг нафар
- 2017/2018 ўқув йили – 1,3 минг нафар
- 2018/2019 ўқув йили – 2,7 минг нафар
- 2019/2020 ўқув йили – 3,6 минг нафар
- 2020/2021 ўқув йили – 4,2 минг нафар
- 2021/2022 ўқув йили – 5,1 минг нафар
- 2022/2023 ўқув йили – 5,0 минг нафар
- 2023/2024 ўқув йили – 10,8 минг нафар
- 2024/2025 ўқув йили – 12,5 минг нафар
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хорижликлар орасида энг кўп Ҳиндистон фуқаролари таълим олмоқда.
Ўзбекистонда талабалар сони 10 йилда 2,7 баробарга ошганлиги ҳақида хабар берган эдик.