Ўзбекистон ва Венгрия атом энергетикасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

TASHKENT. Kazinform — “Ўзатом” агентлиги ва Венгриянинг “MVM EGI Zrt.” давлат корхонаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси ҳамда англашув меморандуми имзоланди, деб хабар берди  UzA агентлик ахборот хизматига таяниб.

Ўзбекистон-Венгрия
Фото: ЎР Президенти матбуот хизмати

Мазкур ҳужжатлар икки давлат ўртасида ядровий технологиялар соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, янги ишланмаларни жорий этиш, қурилиш объектлари учун совитиш тизимларини етказиб бериш, шунингдек, мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни назарда тутади. Шунингдек, атом электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилаб беради.

Ушбу “MVM EGI Zrt.” давлат корхонаси 1948 йилда ташкил этилган бўлиб, энергетика соҳасида юқори технологик ечимларни ишлаб чиқиш ва уларни халқаро бозорда жорий этишда катта тажрибага эга.

Қайд этилишича, мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19-20 май кунлари Венгрияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Корея ҳукумати Ўзбекистонга статистика лойиҳаси учун 3,8 млн долларлик грант ажратгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар