Ўзбекистон Қозоғистондан 110 минг тонна картошка импорт қилди

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январь–август ойларида Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 49,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 490,8 минг тонна картошка импорт қилинган.

Қизилўрда вилоятида фермер қўй жунидан фойдаланган ҳолда картошка етиштирмоқда
Фото: pixabay

“Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41 минг тоннага ёки 9,1 % га ошган”, - дейилади хабарда.

8 ойда Ўзбекистонга энг кўп картошка етказиб берган давлатлар:

Покистон – 299,4 минг тонна;

Қозоғистон – 110 минг тонна;

Афғонистон – 34,8 минг тонна;

Қирғизистон – 18,1 мингтонна;

Россия – 15,4 минг тонна;

Бошқа давлатлар — 13,1 мингтонна.

Сўнгги хабарлар