Ўзбекистон хорижга 99,4 млн долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 99,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 106,8 минг тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.

Продукты питания рынок фрукты овощи Азық-түлік нарық жемістер көкөністер
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

“Экспорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,6 фоизга ошиб, жами экспортдаги улуши 5,9 % ни ташкил этди”, - дейилади хабарда.

Уларнинг таркиби қуйидагича:

мева ва резаворлар – 31,3 минг тонна;

сабзавотлар – 36,7 минг тонна;

мош – 9,4 минг тонна;

ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 2,4 минг тонна;

бошқалар – 26,8 минг тонна.

Сўнгги хабарлар