Ўзбекистон хорижга 1,7 млрд долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 1,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 1,8 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.

мева-сабзавотлар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Экспорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,7 фоизга ошиб, жами экспортдаги улуши 5,9 % ни ташкил этди.

Экспорт таркиби қуйидагича:

  • мева ва резаворлар – 523,2 минг тонна;
  • сабзавотлар – 524,8 минг тонна;
  • тарвуз-қовун – 231,5 минг тонна;
  • ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 21,8 минг тонна;
  • мош – 86,2 минг тонна;
  • бошқалар – 434,3 минг тонна.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2026 йилдан пахта-ғалла, мевалар ва дуккакли экинлар ҳосилини ихтиёрий суғурталаш тизими йўлга қўйилиши мумкин.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган дехқон хўжаликлари сони 422 309 тани ташкил этган.

Сўнгги хабарлар