19:35, 02 Сентябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон 7 ойда Қозоғистонга 13,1 минг тонна шафтоли экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июль ойларида 15 та хорижий давлатларга қиймати 80,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 87,9 минг тоннашафтоли экспорт қилган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 7 ойида энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар:
Россия - 69,9 минг тонна;
Қозоғистон - 13,1 минг тонна;
Қирғиз Республикаси - 4 минг тонна;
Беларусь - 615 тонна;
Бошқа давлатлар - 259 тонна.