Ўзбекистон 4 ойда Қозоғистонга 2,1 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-апрель ойларида хорижга қиймати 4,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5,2 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.

арахис
Фото: pixabay.com

Ўзбекистон 2025 йил январь-апрель ойларида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистонга – 2,1 минг тонна
  • Озарбайжонга – 629 тонна
  • Россияга – 533 тонна
  • Покистонга – 497 тонна
  • Туркманистонга – 417 тонна
  • Бошқа давлатларга – 958 тонна

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4 ойда 24,6 млрд долларни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 7,6 % га ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар