Ўзбекистон 3 ойда Қозоғистонга 1,8 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-март ойларида хорижга қиймати 4,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4,3 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.

арахис
Фото: pixabay.com

“Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 минг тоннага ёки 47,6 % га ошган”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон 2025 йил январь-март ойларида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистонга – 1,8 минг тонна

Озарбайжонга531,4 тонна

Покистонга – 496,9 тонна

Россияга – 374,2 тонна

Туркманистонга – 321,2 тонна

Хитойга – 268,1 тонна

Сўнгги хабарлар