Ўзбекистон 18 та давлатга мебель ва мебель маҳсулотларини экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 18 та хорижий давлатларга қиймати 10,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган мебель ва мебель маҳсулотларини экспорт қилган.

мебель
Фото: Миллий статистика қўмитаси

"Мебель ва мебель маҳсулотлари экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 949 минг АҚШ долларига ошган", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон 2025 йилнинг 7 ойида энг кўп мебель ва мебель маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар (АҚШ доллари):

Россия – 4,4 млн

Қозоғистон – 2,8 млн

Озарбайжон – 1,2 млн

Тожикистон – 808,2 минг

Қирғиз Р. – 562,5 минг

Арманистон – 187,6 минг

Грузия – 105,4 минг

Беларусь – 104,2 минг

Бошқа давлатлар – 328,6 минг

Сўнгги хабарлар