Ўтган йили Ўзбекистонда 2,9 миллион тонна гўшт етиштирилган

TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат) ларининг умумий ҳажми 467 триллион сўмни ташкил этган.

Мясо ет
Фото: Максат Шагырбаев/ Kazinform

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,1 фоизга кўп. 2024 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар ҳажми гўшт (тирик вазнда) – 2,9 миллион тоннани ташкил этади. 12,4 миллион тонна сут, 8,8 миллиард дона тухум, 12 миллион тонна сабзавотлар етиштирилган.

Ҳудудлар кесимида Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятлари етиштирилган гўшт ҳажми бўйича етакчи.