Ўтган йили қозоғистонлик фермерлар имтиёзли лизинг асосида 4,3 минг дона техника олган

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Мажилис депутатининг саволига жавоб берар экан, агросаноат мажмуасидаги техникани модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот берди.

сельхозтехника
Фото: Қозоғистон Республикаси Ҳукумати

“КазАгроФинанc” акциядорлик жамияти “Имтиёзли лизинг” дастури орқали фермерларни қўллаб-қувватламоқда. 2024 йилда дастур доирасида умумий қиймати 120,1 миллиард тенге бўлган 3870 та талабнома маъқулланиб, 4320 дона техника харид қилинди. Шундай қилиб, ускуналар парки 5,5 фоизга янгиланди”, – дейилади жавобда.

Жорий йилда эса 138,1 миллиард тенгелик 3 минг 639 та ариза келиб тушган ва 93,8 миллиард тенгелик 2 минг 674 шартнома тасдиқланган.

Сўнгги хабарлар