Ўтган йили 1757 нафар россиялик Қозоғистон фуқаролигини олди

ASTANA. Kazinform – 2025 йилда мамлакат ҳудудига кирган 15 миллион 956 минг 571 чет элликдан 63 480 нафари қайта чиқмаган. Ушбу маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг Kazinform сўровига берган жавобида келтирилган.

двойное гражданство
Фото:  Polisia.kz

“2025 йилда Қозоғистон Республикасига 15 956 571 нафар хорижий фуқаро кириб келган, 15 893 091 нафари чиқиб кетган (2024 йилда 15 454 808 нафар хорижий фуқаро кириб келган ва 15 414 762 нафари кетган)”, - дейилади жавобда.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда миграция қонунчилигини бузганлик учун 113 961 нафар хорижий фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилган ва 18 872 нафар чет эл фуқароси Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилган. 2024 йилда эса 97 229 нафар хорижий фуқаро миграция қонунчилигини бузган ва 14 124 нафари мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Вазирликнинг таъкидлашича, ўтган йили Қозоғистонда яшаш учун рухсатнома олган Россия фуқаролари сони 8148 кишини ташкил этган (2024 йилда - 9761).

“2025 йилда Россия Федерацияси фуқароларидан 1 757 киши Қозоғистон Республикаси фуқаролигини олган (2024 йилда - 2148)”, - деб ёзади Ички ишлар вазирлиги мутахассислари.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда ташқи миграция баланси ижобий динамикани кўрсатди ва 16,1 минг кишига етди.