Уимблдон: Елена Рибакина дунёнинг собиқ 1-ракеткасини мағлуб этди ва тўртинчи босқичга чиқди

LONDON. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 4-ракеткаси Елена Рибакина Уимблдон турнирининг тўртинчи босқичига чиқди.

рыбакина
Фото: instagram.com/lenarybakina

Қозоғистонлик теннисчи учинчи босқичда 2018 йилги Австралия чемпионати ғолиби, ўша пайтда кучлилар етакчиси бўлган, ҳозирда 91-ўринни эгаллаб турган даниялик 33 ёшли Каролина Возняцки билан куч синашди.

Биринчи партияда Рибакина рақибига имконият қолдирмади – 6:0.

Бироз баҳсли кечган иккинчи сетда Елена 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Яна бир брейк – 5:1. Ниҳоят тўпни ўйинга берганида, хато қилмади – 6:1.

Атиги 58 дақиқа давом этган ўйинда Рибакина 11 та брейк-пойнтдан бештасини ҳамда тўққизта эйсни ишлатди.

Шу тариқа, қозоғистонлик Е.Рибакина “Уимблдон”нинг тўртинчи босқичида тўп суради.

Елена Рибакина чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 18-ракеткаси россиялик Анна Калинская билан куч синашади. А. Калинская учинчи даврада ҳамюрти, дунёнинг 15-ракеткаси Людмила Самсоновани ортда қолдирди – 7:6 (7:4), 6:2.

Сўнгги хабарлар