Тяньцзинь саммити чоғида ШҲТнинг 2035 йилгача ривожланиш стратегияси қабул қилинади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг Хитойда бўлиб ўтадиган 25-йиғилиши якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда бугун Пекинда бўлиб ўтган брифингда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Лю Бин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Стратегию развития ШОС до 2035 года примут в ходе Тяньцзиньского саммита
Фото: Kazinform

Унга кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Хитойда бўлиб ўтадиган саммити якунлари бўйича ШҲТнинг 2035 йилгача ривожланиш стратегияси ва бошқа бир қатор ҳужжатлар имзоланади.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида Тяньцзинь шаҳрида ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг 25-йиғилиши ва “ШҲТ+” форматидаги йиғилиш бўлиб ўтади.

ХХР ТИВ баёнотида таъкидланганидек, ХХР раиси Си Цзиньпин ШҲТ саммити иштирокчи-мамлакатлари раҳбарларини кутиб олиш зиёфати ва бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

ШҲТ саммити 31 августдан 1 сентябргача Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Ташкилотнинг 2024 йил июль ойида Астана шаҳрида бўлиб ўтган саммитидан сўнг Хитой расман 2024–2025 йилларда ШҲТга раисликни ўз зиммасига олди.

ШҲТ - 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, унга 10 та аъзо давлат, 2 та кузатувчи давлат ва 14 та ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкор давлатлари киради.

Сўнгги хабарлар