Тўрт қитъа чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси рўйхати эълон қилинди
ASTANА. Кazinform – Фигурали учиш бўйича Пекинда (Хитой) бўлиб ўтадиган Тўрт қитъа чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси рўйхати эълон қилинди.
Иштирокчи мамлакатларнинг аризалари Халқаро конькида учиш иттифоқи (ISU) расмий сайтида эълон қилинди. ҚР МОҚ маълумотларига кўра, Қозоғистон шарафини эркаклар яккалик баҳсларида Михаил Шайдоров, Диас Жиренбаев ва Олег Мельников ҳимоя қилади. Никита Кривошеев ва Артур Смағулов захира спортчилари ҳисобланади.
Аёллар яккалик баҳсларида Софья Самоделкина ва Амира Ирматова иштирок этади. Муз рақси дастурида Гауҳар Науризова ва Бойсангур Датиев Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.
Таъкидлаш жоизки, турнир 21-25 январ кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, қишки Олимпия ўйинларида Қозоғистондан қанча спортчи иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.