Туркманистондан 3 ойда Ўзбекистонга 77,9 минг нафар турист ташриф буюрган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 77,9 минг нафар Туркманистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

туризм
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 46,9 минг нафарга ёки 2,5 баробарга ошган.

Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркманистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • сайёҳлик – 54 215 нафар
  • хизмат юзасидан – 16 142 нафар
  • қариндошларни йўқлаш – 5 027 нафар
  • ўқиш – 1 848 нафар
  • тижорат – 556 нафар

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 июндан “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади.

Ўзбекистоннинг демографик ҳолати маълум қилинди.

Сўнгги хабарлар