Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайлови бошланди

None
None
АSHGABAT. Кazinform - Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайлови бошланди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 3 миллион 430 минг киши овоз бериш ҳуқуқига эга, 2577 та сайлов участкаси ташкил этилган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида санитария-профилактика чоралари кўрилди, 300 дан ортиқ объектга инновацион дезинфекция воситалари ўрнатилди.

Сайловни 2726 нафар миллий кузатувчи, шунингдек, МДҲ давлатларидан келган кузатувчилар миссияси кузатиб боради.

Президентликка номзод сифатида 9 киши рўйхатга олинган. Уч нафар номзод сиёсий партиялар, олти нафари ташаббускор фуқаролар гуруҳлари томонидан кўрсатилган. Овоз бериш соат 19:00 да тугайди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар
telegram