13:57, 30 Май 2025 | GMT +5
Туркманистон Президенти Астанага келди
ASTANA. Kazinform – Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов “Марказий Осиё – Италия” саммитида иштирок этиш учун Астанага келди. Бу ҳақда ҚР Ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон пойтахтида Астана халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумда қатнашиш учун 7000 дан ортиқ иштирокчи рўйхатдан ўтган. Унга етакчи халқаро ташкилотлар вакиллари номидан Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африкадан 160 дан ортиқ маърузачилар таклиф этилган. Икки кун давомида турли соҳа мутахассислари билан биргаликда давлатлараро ҳамкорлик моделлари ва янги глобал шерикликларни яратиш истиқболлари муҳокама қилинади.