Туркияга борган барча қозоғистонлик қутқарувчиларга пул мукофоти тўланади
«Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларида қидирув-қутқарув ишларида қатнашган қозоғистонлик мутахассисларга махсус мукофотлар бериладими?» — деб сўради ОАВ вакили Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.
«Давлат раҳбари Туркияга борган барча қутқарувчилар мукофотланишини айтганидан хабарингиз бор. Бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилар рўйхати ва қутқарув операцияси учун барча ҳужжатларни Президент Администрациясига юборди.
Вазирлик ўз бюджетидан пул мукофотларини ажратишни кўриб чиқади. Ҳаммаси тўланади», — деди вазир ўринбосари.
Шунингдек, у Туркиядаги қозоғистонлик қутқарувчиларнинг сўнгги партияси билан мамлакатга қайтганини айтди.
«Биринчи гуруҳ 18 февральда, иккинчи гуруҳ эса 19 февральда мамлакатга учиб кетди. Мен охирги гуруҳга ҳамроҳлик қилдим. Ҳозир Туркияда қозоғистонлик қутқарувчилар қолмади», — деди Ибрагим Қулшимбаев.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай