Туркиядан Қозоғистонга 64 киши махсус самолёт билан эвакуация қилинди

«42 Қозоғистон ва 22 Қирғизистон фуқароси Газиантеп шаҳридан махсус самолётда эвакуатсия қилинди», — деди воқеа жойидан хабар бераётган агентлик мухбири Акжигит Шукибай.
Айни вақтда Астана халқаро аэропортига махсус самолёт қўнди. Эвакуация қилинганлар паспорт назоратидан ўтмоқда.
Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларни бошқариш агентлиги (AFAD) маълумотларига кўра, 6 февраль куни Кахраманмараш-Пазарджик туманида содир бўлган 7,7 магнитудали, Эльбистонда эса 7,6 магнитудали зилзиладан кейин 648 та афтершок қайд этилган. Зилзила мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.
Кеча, 8 февраль куни Туркияда яна 5,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Каррамонмарашдаги зилзила оқибатида 12 минг 391 киши ҳалок бўлган, 62 минг 914 киши тан жароҳати олган.
Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда камида 2,5 минг киши ҳалок бўлган, 4,6 минг киши жароҳат олган.