14:05, 10 Февраль 2023 | GMT +5
Туркиядаги зилзилада жабрланган 11 нафар ўзбекистонлик Тошкентга эвакуация қилинди
TASHKENT. UzA-Kazinform – 9 февраль тонгида Ўзбекистондан Туркияга юборилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Хатайга етказилди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Мазкур бортнинг ортга қайтишида зилзилада жабрланган Ўзбекистоннинг 11 нафар ва Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси Тошкентга эвакуация қилинди.
Ўзбекистонлик қутқарувчилар харобалар орасидан олиб чиққан жасадлар сони 50 тага етган.