Туркияда чет элликлар учун доимий яшаш рухсатномалари нархи ошди

ASTANA. Kazinform — Туркияда чет эл фуқароларига доимий яшаш рухсатномаларини бериш учун давлат божи оширилди, деб хабар беради Kazinformнинг Анқарадаги мухбири.

Турция повысила стоимость ВНЖ: сколько теперь платят казахстанцы
Фото: gunesgunes.com

Туркия расмийлари мамлакатда миграция оқимларини тартибга солиш мақсадида қонуний яшаш рухсатномаси - "Туркия икамети" (ikamet) нархини оширди. Энди хорижий фуқаролар мамлакатда яшаш рухсатномасини олиш учун аввалгидан кўпроқ пул тўлашлари керак бўлади. Баъзи тоифалар бўйича ўсиш деярли 1000 фоизга етади.

Илгари қозоғистонликлар учун бир йиллик рухсатнома нархи тахминан 40 минг тенгени ташкил этган бўлса, ҳозир у 300 минг тенгедан ошади. Талабаларга одатда чегирмалар берилади.

Янги тарифлар рухсатнома муддатига қараб белгиланади ва кучга кирган.

Янгиланган маълумотларга кўра, Туркияда яшаш рухсатномасини олиш нархи қуйидагича:

– 1 йил учун - 31 111,50 турк лираси (тахминан 327 минг тенге)

– 2 йил учун - 57 899,10 турк лираси (тахминан 608 минг тенге);

– 3 йилга — 84 686,70 турк лираси (тахминан 890 минг тенге).

Кўрсатилган суммага чет эл фуқароси учун шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тайёрлаш харажатлари киради.

Бундан ташқари, биринчи марта рухсатнома олиш учун мурожаат қилган ва визасиз режимда келган мамлакатлар фуқаролари учун 9 376 турк лираси (тахминан 98,5 минг тенге) миқдорида виза тўлови ундирилиши мумкин.

Аввалроқ, Туркияда узоқ вақт қолишни ният қилган хорижий фуқаролар учун рухсатнома олиш талаблари 2023 йил бошидан бери ўзгаргани ҳақида хабар берилган эди.