Туркия ва Қирғизистонга юк ташиш бланклари электрон форматга ўтказилади
ASTANА. Кazinform — ҚР Транспорт вазири Нурлан Сауранбаев Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон e-CMR конвенциясига қўшилишини маълум қилди.
— Автомобиль транспортида юк ташиш ҳажми 288 миллион тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 1,7 фоизга кўп. Автоматлаштирилган ўлчаш станциялари бюджетга ажратмалар миқдорини 10 баравар оширди. Автомобиль транспортида юк ташиш 42 та мамлакат билан амалга оширилади. Ўтган йили Хитой ва Ўзбекистон билан қоғоз хорижий рухсатнома бланклари электрон форматга ўтказилди. Ҳозирда тизимни Озарбайжон билан интеграция қилиш бўйича техник ишлар олиб борилмоқда. Келгуси даврда Туркия ва Қирғизистон билан тегишли ишларни амалга ошириш режалаштирилган, — деди Нурлан Сауранбаев.
Вазирлик раҳбари Қозоғистон автомобиль транспортида юк ташишда рақобатбардош бўлиш учун қўшимча ҳужжатларни рақамлаштиришда давом этишини айтди.
— Ички транспорт учун тизим жорий этилди. Унинг қонунчилик талаблари келаси йилдан кучга киради. Халқаро ташувларда e-CMR (халқаро электрон товарлар ва транспорт ҳужжатлари) дан фойдаланиш бўйича Халқаро конвенцияга қўшилиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Кейин Миллий шлюз орқали қўшни давлатлар билан интеграция ишларини бошлаш режалаштирилган, — деди вазир.