19:14, 28 Октябрь 2023 | GMT +5
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Қарағанди вилоятидаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Костенко конида юз берган фавқулодда ҳолат муносабати билан Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Kazinform.

"Биз ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдирамиз ва ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз. Биз дўстимиз ва қардошимиз Қозоғистон Ҳукумати ва халқи билан бирдаммиз”, – дейилади Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.