Туркий давлатларнинг рақамли кутубхонаси яратилади

«Ҳозирги кунда Қозоғистон тарихига оид ХІІ-ХVІІІ асрлардага 160 мингдан ортиқ қўлёзмалар Миллий қўлёзмалар ва нодир китоблар маркази, Миллий кутубхона, Марказий илмий кутубхона, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети кутубхонаси, М.О. Ауезов номидаги Адабиёт ва санъат институти фондларида жамланган. Масалан, республика марказий фондида 6 мингдан ортиқ материал сақланади. Институт ва марказий илмий кутубхонада 3 минг 600 дан ортиқ қўлёзма сақланяпти», – дейилади Бош вазир ўринбосарининг жавобида.
Тамара Дуйсенованинг сўзларига кўра, бугунги кунда туркий халқларнинг умумий ёзувини ўрганиш ва тарғиб этиш ҳамда туркий давлатларнинг рақамли кутубхонасини яратишга қаратилган йўл харитаси лойиҳаси ишлаб чиқилган.
«Унда кирилл алифбосидан фойдаланган ҳолда қўлёзма мероси реестрини яратиш, қадимги туркий, чағатой, араб тилларидан қўлёзма ва нодир китобларнинг қимматли нусхаларини рақамлаштириш ва давлат тилига таржима қилиш, тўплаш, рақамлаштириш ва қадимий матнларни тарғиб қилиш, экспертлар кенгашини тузиш ва илмий тадқиқотларни жонлантириш чора-тадбирлари учун молиявий маблағ ажратиш масалалари кўзда тутилган. «Йўл харитаси»ни молиялаштириш масаласи ҳозир давлат органларига тасдиқлаш учун юборилган», – дейди Тамара Дуйсенова.
Мазкур «Йўл харитаси» доирасида миллий электрон кутубхонанинг мавжуд платформаси асосида Туркий давлатларнинг рақамли кутубхонасини яратиш, шунингдек, араб ёзуви ва графикасини пухта эгаллаган олимларни жалб этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқиляпти.
«Матнларни таржима қилишга А.Байтурсинов номидаги Тилшунослик институти, М.Ауезов номидаги Адабиёт ва санъат институти, Шарқшунослик институти олимлари ва бошқа туркий тилшунос мутахассислар жалб этилади. Бугунги кунда тилларнинг турлари ва уларнинг умумийлиги бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориляпти. Матнларни таржима қилишда А.Байтурсинов номидаги Тилшунослик институти, М.Ауезов номидаги Адабиёт ва санъат институти, Шарқшунослик институти олимлари ва туркийшунослик бўйича бошқа мутахассислар жалб этилган. Бугунги кунда тилларнинг турлари ва уларнинг умумийлигини илмий ўрганиш ишлари бошланди», – дейилади жавобда.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай