Туркий давлатлар биргаликда фазога учиридиган «CubeSat» сунъий йўлдоши қайси йўналишда тадқиқот олиб боради

TASHKENT. Kazinform – Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «CubeSat» сунъий йўлдошини қуришда ўзбекистонлик мутахассислар ҳам иштирок этади.

Түркі елдері бірлесіп ғарышқа ұшыратын «CubeSat» спутнигі қайбағытта зерттеу жүргізбек
Фото: cubesat.org

Бу ҳақда Ўзбекистон космик агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Иброҳимов Kazinform мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

“Ҳозир қозоғистонлик ҳамкасбларимиз билан «CubeSat» сунъий йўлдошини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Бу лойиҳа Туркий давлатлар ташкилоти доирасида бошланган. ТДТга аъзо барча давлатлар сунъий йўлдошни қуриш ва унинг коинотга учирилишини қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон томони ҳам ушбу лойиҳадан манфаатдор ва иштирок этади. Бу илмий-техник сунъий йўлдош бўлади. Унда тадқиқот ўтказиш учун камера ва бир нечта қурилмалар бўлади. Асосий вазифа — сунъий йўлдошнинг ўзини синовдан ўтказиш”, – дея Муҳиддин Иброҳимов Kazinform мухбирининг саволига жавоб берди.

Сўнгги хабарлар