Туркистон 2027 йил учун Ислом оламининг маданий пойтахти мақомига номзод қилиб кўрсатилди
ASTANА. Кazinform – Туркистон шаҳри 2027 йил учун Ислом оламининг маданий пойтахти мақомига номзод қилиб кўрсатилди.
Ушбу ташаббус ҳозирда Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган ИСЕСКО Бош конференциясининг 15-сессиясида кўтарилди.
2026 йил 13-14 май кунлари бўлиб ўтган йиғилишда иштирокчилар ташкилотнинг 2020-2025 йиллардаги фаолиятини сарҳисоб қилдилар ва унинг 2026-2029 йилларга мўлжалланган стратегик режасини кўриб чиқдилар.
Конференция давомида Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Рустам Али Қозоғистоннинг Ислом оламининг маданий меросини ривожлантиришдаги ютуқларини таъкидлади.
– Сўнгги йилларда анъанавий “Тўғизқумалақ” ўйини, «Ою-өрнек» (“Нақш”) декоратив-амалий санъати ва “Қармоқшч жировлари” оғзаки шеърият мактаби Қозоғистоннинг Ислом олами мероси ИСЕСКО рўйхатига киритилди, – деди Рустам Али.
Бундан ташқари, Қозоғистон томони Ал-Форобий меросига бағишланган II Халқаро конференция 2026 йилда Алмати шаҳрида ўтказилишини эълон қилди.
Ушбу тадбир ИСEСКО билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, ИСEСКО Бош конференцияси ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади. Бу йилги форумда ташкилотга аъзо 53 та давлат вакиллари иштирок этмоқда.