Туркий дунёсининг ёшлар пойтахти мақоми Алматига берилди
ASTANA. Kazinform – Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ёшлар ва спорт вазирларининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда “Ленкорань – Туркий дунёсининг ёшлар пойтахти” халқаро дастурининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда ТДТга аъзо давлатларнинг ёшлар делегациялари иштирок этди.
Йиғилиш доирасида вояга етмаганлар учун кўнгиллилар тайёрлаш дастури ва ТДТ моделини ишлаб чиқиш бўйича конференция ташкил этилди.
Аввалроқ Будапештда бўлиб ўтган ТДТ норасмий саммитида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати 2025 йилда Туркий дунёсининг ёшлар пойтахти бўлишини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ТуркПА ХIV ялпи мажлисида Астана декларацияси қабул қилинган эди.