ТРК ходимлари давлат мукофотлари ва ҚР Президентидан миннатдорчилик мактубларини олишди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан ҚР Президенти Телерадиокомплексининг 22 нафар ходими давлат мукофотлари ва Миннатдорчилик мактублари билан тақдирланди. Улар мамлакат ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги янгиланиш жараёнларини ахборот билан таъминлаш, Қозоғистон журналистикасини ривожлантиришдаги катта ҳиссаси учун эътироф этилди.

Шунингдек, 2025 йилнинг асосий воқеасига айланган — Буюк Ватан урушида Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парадни ёритишдаги фаоллиги учун ҳам мукофотлар топширилди.
«Ерен еңбегі үшін» медали билан тақдирланганлар:
- Еркежан Кунтуған — «Jibek Joly/Silk Way» телеканали бошқарувчи директори;
- Женис Сағимбаев — «Ақорда» техник-ишлаб чиқариш хизмати бош режиссёри;
- Мурат Байгереев — «Ақорда» техник-ишлаб чиқариш хизмати катта телеоператори;
- Сапарақин Шарипхан — телевизион ва ҳужжатли лойиҳалар сектори муҳандиси.
Қозоғистон Республикаси Президентининг Миннатдорчилик мактублари билан тақдирланганлар:
- Камила Камназарова — «Jibek Joly/Silk Way» телеканали дастурлар директори;
- Асилбек Тойбеков — ички эфирлар учун ахборот-таҳлилий дастурлар хизмати мухбири;
- Дина Аймағамбетова — эфир таъминлов хизмати раҳбари;
- Қуаниш Қожабеков — промо ва эълонлар хизмати режиссёри;
- Алина Тулеубаева — «Қазақпарат — Kazinform» ХАА фотоахборот хизмати раҳбари;
- Айқин Бекетаев — янгиликлар ва ахборот дастурлари сектори бош телеоператори;
- Есим Даркеев — техник-ишлаб чиқариш хизмати раҳбари ўринбосари;
- Замир Убайдаев — телевизион ва ҳужжатли лойиҳалар сектори бош телеоператори.
Президент Администрацияси раҳбарининг Миннатдорчилик мактублари билан тақдирланганлар:
- Абилайхан Ўмирбаев — промо ва эълонлар хизмати раҳбари;
- Тамерлан Тлеубаев — ички эфирлар учун ахборот-таҳлилий дастурлар хизмати мухбири;
- Айдос Қиздарбек — режиссёрлар хизмати режиссёри;
- Кенжегул Молдаш — режиссёр ассистенти;
- Рахат Муқажанов — видеоинженер;
- Маржан Султумбаева — «Қазақпарат — Kazinform» ХАА Telegram-канали муҳаррири;
- Мақсат Тастенбеков — телевизион ва ҳужжатли лойиҳалар сектори етакчи телеоператори;
- Асет Омаров — кўчма телевизион станция хизмати етакчи видеоинженери;
- Қанат Енсебаев — телевизион ва ҳужжатли лойиҳалар сектори етакчи телеоператори;
- Қожабек Аханов — янгиликлар ва ахборот дастурлари сектори телеоператори.