Транскаспий йўналиши бўйича юк ташиш ҳажми 62 фоизга ошиб, 4,5 млн тоннани ташкил этди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистон ва Озарбайжон Президентлари брифинг ўтказди. Тадбирда Президент Тоқаев бу йилги кўрсаткичлар ҳам қувонарли эканини айтиб, ўсиш 2 фоизни ташкил этганини таъкидлади.

Давлат раҳбари музокаралар чоғида йирик инфратузилма лойиҳаларини, жумладан, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши каби стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилганини таъкидлади.
“Ўтган йили мазкур йўналишда юк ташиш ҳажми 62 фоизга ошиб, 4,5 миллион тоннани ташкил этди. Бу йилги кўрсаткичлар ҳам қувонарли, ўсиш 2 фоизни ташкил этди. Биз хорижий ҳамкорлар билан биргаликда чекловларни бартараф этиш ва йўлак бўйлаб ягона узоқ муддатли тарифни ўрнатиш устида ишлаяпмиз. Бу, шубҳасиз, барча йўналишлар бўйлаб узлуксиз ташишни таъминлайди ва самарадорликни оширади. Яъни, юк ташиш ҳажмини режага мувофиқ 10 миллион тоннага етказиш имконини беради. Бундан ташқари, портлардаги терминаллар сиғимини оширишга эътибор қаратилди. Қозоғистон Ақтауда контейнерлар маркази қурмоқда. Хорижлик, жумладан, хитойлик ҳамкорлар иштирокида Алят портида барпо этилаётган юк терминалининг истиқболи катта. Музокаралар давомида биз юкларни экспорт қилиш учун янги Транскаспий паром тизимини яратиш имкониятларини муҳокама қилдик”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Аввал хабар қилинганидек, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Илҳом Алиев икки томонлама музокаралар ва Қозоғистон-Озарбайжон Олий давлатлараро кенгаши йиғилиши якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди.