Трамп АҚШ ҳусийларга ҳужум қилишни тўхтатганини муълум қилди
ASTANA. Kazinform – АҚШ президенти Дональд Трамп Ямандаги ҳусийлар юк ташишни тўхтатмасликка ваъда берганидан сўнг, АҚШ уларга зарба беришни дарҳол тўхтатишини маълум қилди, деб хабар беради BBC.

Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Канада бош вазири Марк Карни билан учрашуви чоғида айтиб ўтди.
"Улар шунчаки жанг қилишни хоҳламайдилар ва биз буни қадрлаймиз. Биз бомбардимонни тўхтатамиз, улар таслим бўлишди, лекин энг муҳими, биз уларнинг сўзларини қабул қиламиз. Улар энди кемаларни портлатиб юбормасликларини айтишди ва бу бизнинг мақсадимиз эди”, – деди Трамп.
Ҳусийлар Трампнинг баёнотига ҳозирча изоҳ беришмади.
Сешанба куни Исроил Ямандаги ҳусийлар позицияларига, жумладан, пойтахт Санадаги халқаро аэропортни нишонга олган ҳолда навбатдаги зарба берганини эълон қилди.
Исроил расмийлари аэропорт ишдан чиққанини эълон қилди. Аэропорт вакилининг AFPга айтишича, аэропорт "бутунлай вайрон қилинган".