Тожикистон ва Хитой "абадий дўстлик" тўғрисида шартнома имзолади
ASTANА. Кazinform — Тожикистон ва Хитой раҳбарлари абадий дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади.
Бу ҳақда Кazinform агентлигининг Душанбедаги мухбири хабар берди.
Тожикистон Президенти матбуот хизматининг хабар беришича, олий даражадаги учрашувлар ва музокаралар натижасида икки мамлакат ўртасида 31 та янги ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
— Икки давлат раҳбарлари — Муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Муҳтарам Си Цзиньпин Тожикистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг янги даврда ҳар томонлама ҳамкорлик ва стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотини, шунингдек, икки мамлакат ўртасида абадий дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Ушбу ҳужжатнинг асосий шиори - "Абадий дўстлар, ҳеч қачон душман эмас", — деб хабар берди Тожикистон Президенти матбуот хизмати.
Ҳужжат Душанбе ва Пекин ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтаришга қаратилган.
Шартнома ҳамкорликнинг кенг доирасини қамраб олади.
Хусусан, ҳужжатда сиёсий маслаҳатлашувлар, савдо-иқтисодий алоқалар, маданий алмашинувлар ва хавфсизлик масалалари кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Тожикистон-Афғонистон чегарасида тўққизта чегара иншоотини қуради.