Тожикистон пойтахтида электр самокат ва скутерлар ҳаракати тақиқланди

DUSHANBE. Kazinform - Душанбеда электр самокат, скутерлар ва бошқа шахсий транспорт воситаларидан фойдаланиш 2030 йилгача тақиқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири. 

Электросамокаты и скутеры запретили в столице Таджикистана
Фото: pixabay

Тегишли қарор Душанбе шаҳар халқ депутатлари мажлиси томонидан қабул қилинди.

“Ушбу қарор электр самокат ва электрон скутерлардан фойдаланишни тартибга солиш, улар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш, автотранспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатига тўсқинлик қилишнинг олдини олиш, барча йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинди”, — дея тушунтирди шаҳар ҳокимлиги.

Қўшимча қилинишича, чеклов бундай транспорт воситаларининг хавфсиз ишлаши учун зарур инфратузилма яратилгунга қадар ўз кучида қолади.

Аввалроқ Қозоғистон электр самокатларини пиёдалар йўлакларидан фойдаланишни тақиқлашни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар