Тожикистон 2037 йилга бориб тўлиқ “яшил” давлатга айланишни режалаштирмоқда

ASTANA. Kazinform - Тожикистон 2037 йилга бориб тўлиқ “яшил” республика мақомига эришмоқчи, дея хабар беради Kazinform мухбири Тожикистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Таджикистан планирует стать полностью «зеленой» страной к 2037 году
Фото: DALL-E

Бу ҳақда «Kazakhstan Energy Week — 2025» доирасида бўлиб ўтган қайта тикланувчи энергия манбалари халқаро агентлиги (IRENA)нинг давра суҳбатида республика энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, узоқ муддатли ривожланиш стратегиясига мувофиқ, республика 2032 йилгача тўлиқ қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтишни режалаштирган. Бугунги кунда мамлакатда электр энергиясининг қарийб 98 фоизи гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариляпти.

"Бунинг шарофати билан Тожикистон карбонат ангидрид чиқиндилари энг паст бўлган давлатлар қаторига киради. Тожикистоннинг узоқ муддатли мақсади 2037 йилга бориб бутунлай "яшил" давлат мақомига эришишдир", - дея таъкидлади Жума.

Муаллиф: Мадибек Жанибек

Сўнгги хабарлар