Тошкентда ТДТга аъзо давлатлар спорт вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди
TASHKENT. Kazinform - Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ёшлар сиёсати ва спорти бўйича масъул вазирларининг 9-чи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбирда иштирок этаётган Қозоғистон делегациясига Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов бошчилик қилди. Учрашувда ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий ва қўшма дастурларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, вазирлар туркий мамлакатлар ёшлари ўртасида умумий маданий қадриятларни тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратдилар.
Йиғилиш якунлари бўйича ТДТга аъзо давлатларнинг ёшлар сиёсати ва спорт соҳасидаги қўшма истиқболли режаси қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 сентябрда Қирғизистон пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари ва вице-президентларининг учрашуви бўлиб ўтган эди.
Шунингдек, 7 октябрда Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг XII саммитида сўзга чиққан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ташкилотга аъзо давлатларни хавфсизликни янада мустаҳкамлашга чақирди.