Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичи бошланди
TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистон тарихда илк бор спорт гимнастикаси бўйича энг нуфузли халқаро мусобақалардан бири – Халқаро гимнастика федерацияси шафелигида ўтказиладиган “World Challenge Cup” босқичига мезбон бўлмоқда, деб хабар беради UzA.

Мусобақада Жазоир, Арманистон, Болгария, Хорватия, Германия, Гонконг, Исландия, Жанубий Африка, Хитой Тайпейи, Туркия, Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 65 нафар етакчи гимнастикачи иштирок этяпти.
Маълум қилинишича, спорт гимнастикаси бўйича ўтказилаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини Оксана Чусовитина, Солиҳа Турсунбоева, Шаҳинабону Юсупова, Одинахон Робижонова, Хумоюн Исломов, Алишер Бойсаров, Равшан Комилжонов, Озотилла Абдурасулов, Ахрорхон Темирхонов, Абдулазиз Мирвалиев каби иқтидорли спортчиларимиз ҳимоя қилади.
“World Challenge Cup” босқичи 21 июнга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик 3 футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.