Тошкентда Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш кунига бағишланган конференция бўлиб ўтди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон пойтахтида 29 апрель – Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш кунига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinformнинг Тошкентдаги мухбири тадбир жойидан.

Ташкентте Халықаралық зілзала құрбандарын еске алу күніне арналған конференция өтіп жатыр
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

2023 йил 16 мартда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни"ни таъсис этиш ташаббуси билан чиқди.

Ушбу таклиф асосида ўтган йил апрель ойида БМТ Бош Ассамблеяси 29 апрелни "Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни" деб эълон қилиш тўғрисида резолюция қабул қилди. Шунга кўра, бу йил ушбу кун биринчи марта Ўзбекистон пойтахтида нишонланмоқда.

Ташкентте Халықаралық зілзала құрбандарын еске алу күніне арналған конференция өтіп жатыр
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Тадбирда дунёнинг 25 мамлакатидан 200 га яқин делегат иштирок этмоқда. Улар орасида Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятлар вазирлари, БМТ вакиллари, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва сейсмологлар бор.

Биринчи бўлиб Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ачилбай Раматов маъруза қилди ва у республикада зилзилаларни эрта башорат қилиш бўйича олиб борилаётган ишларга эътибор қаратди.

Ташкентте Халықаралық зілзала құрбандарын еске алу күніне арналған конференция өтіп жатыр
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

“Илмий тадқиқотларга кўра, мамлакат ҳудудининг 94 фоизи сейсмик фаоллиги энг юқори бўлган ҳудуд сифатида баҳоланган. Хусусан, ер майдонларининг 3 фоизида 9 балл, 23 фоизида 8 балл, 28 фоизида 7 балл, 35 фоизида эса 6 баллгача бўлган ер силкиниши юз бериши эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун сейсмология соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Шу муносабат билан сўнгги 5 йилда онлайн мониторинг станцияларининг сони 7 баравар, яъни 35 тадан 250 тагача ошди. Глобал сейсмологик мониторинг тизими билан интеграция қилиш мақсадида Seismo K5 дастури орқали Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг 50 та станцияси билан онлайн режимда тўғридан-тўғри маълумот алмашиш механизми йўлга қўйилди”, — деди Ачилбай Раматов.

Ташкентте Халықаралық зілзала құрбандарын еске алу күніне арналған конференция өтіп жатыр
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Шунингдек, тадбир доирасида мутахассислар ва масъул бўлимлар хорижий илғор тажрибаларга асосланган ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Ташкентте Халықаралық зілзала құрбандарын еске алу күніне арналған конференция өтіп жатыр
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Конференциянинг расмий очилиш маросимидан сўнг, иштирокчилар биргаликда суратга тушишди ва Тошкентдаги зилзила қурбонлари хотирасига бағишланган "Жасорат" ёдгорлигига гуллар қўйдилар.