Тошкентда 1 млрд долларлик қуёш панеллари ўрнатилади

Ўзбекистон раҳбари Тошкентда электр энергияси ва табиий газга талаб муттасил ортиб бораётганини таъкидлади. Ўзбекистондаги энергия тақчиллиги муаммоларини ҳал қилиш учун қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш режалаштирилган.
«Бунинг шарофати билан ҳисоб-китобларга кўра, 2023-йилда кутилаётган 240 миллион кВт/соат энергия талабини 4 баробардан кўпроқ қоплаш, 1,08 миллиард кВт/соат энергия ишлаб чиқариш мумкин», — деди Шавкат Мирзиёев.
Бунинг учун кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, давлат ва хусусий корхоналар, ишлаб чиқариш майдонлари ва автотураргоҳлар томларига умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш батареяларини ўрнатиш режалаштирилган.
«Шаҳар қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш учун 1 миллиард доллар ажратади», — деди Президент.
Аввал хабар қилинганидек, 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистонда давлат муассасалари, хўжалик объектлари ва фермер хўжаликлари босқичма-босқич муқобил энергия таъминотига ўтади.
Бу йил қишда Ўзбекистон қаттиқ аёзлар пайтида катта энергия инқирозига дуч келди. Ўзбекистон раҳбари бир қатор юқори мартабали амалдорларни малакаси пастлиги сабабли ишдан бўшатди.