Токио, Сингапур, Нью-Йорк: Қозоғистондан қайси шаҳарларга парвозлар очилади

ASTANA. Kazinform – ҚР Транспорт вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раисининг ўринбосари Дархан Катишев келажакда Қозоғистондан қайси шаҳарларга парвозлар амалга оширилиши ҳақида мълум қилди.

самолёт
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги

“Ҳозирда ҳар ой янги рейслар очилмоқда. Масалан, ёз мавсумида курорт йўналишларига устувор аҳамият берилди. Умуман олганда, 2025 йилда биз Мюнхен, Шанхай, Гуанчжоу, Сиань, Ўш шаҳарларига рейсларни очдик.

Режага кўра, 2026-2027 йилларда Япониянинг Токио, Сингапур, 2027-2028 йилларда АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрига авиақатновлар очиш бўйича катта мақсадлар турибди”, – деди Дархан Катишев пойтахтда бўлиб ўтган “Марказий Осиё + Хитой” авиация ҳамкорлиги ишчи гуруҳи анжуманида.

Бундан ташқари, Президент топшириғига кўра, 6 та вилоят – Астана, Алмати, Ақтўбе, Қарағанди, Чимкент, Ақтау аэропортларини аэрохаб сифатида ривожлантириш ишлари олиб борилди. Улар орасида Алмати ва Астана аэропортлари хорижлик инвесторлар томонидан бошқарилади ва уларни ривожлантириш учун катта маблағ ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Хитойнинг Сиань шаҳрида фуқаро авиацияси ҳамкорлиги бўйича “Марказий Осиё – Хитой” (C5+1) ишчи гуруҳининг биринчи конференцияси бўлиб ўтган эди. Бугун Қозоғистон пойтахтида иккинчи конференция бошланди.

Сўнгги хабарлар