Тоқаев Россия ва Украина ўртасидаги можаронинг ечими бўйича ўз позициясини билдирди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Кazinform.

Тоқаев Россия ва Украина ўртасидаги можаронинг ечими бўйича ўз позициясини билдирди

Украина томонининг ташаббуси билан Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Украина ўртасидаги гуманитар алоқалар масаласини муҳокама қилдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг Россия ва Украина ўртасидаги қуролли можарони БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг умумий нормалари асосида дипломатик йўл билан ҳал этиш бўйича позициясини тасдиқлади.

Фото: аkorda.kz