Тоқаев Мьянма Президенти вазифасини бажарувчи Мин Аун Хлайн билан музокаралар ўтказди

ASTANА. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Мьянма Президенти вазифасини бажарувчи Мин Аун Хлайн билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев ва Мин Аун Хлайн
Фото: Ақорда

Мьянма ўз маданияти, ўзига хос анъаналари ва геостратегик аҳамиятига эга мамлакат. Икки давлат глобал транспорт йўналишлари чорраҳасида жойлашган.

Президент меҳмонга Қозоғистоннинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек, мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш борасидаги стратегик вазифалари ҳақида маълумот берди.

Томонлар икки мамлакат иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, молия, IТ ва рақамлаштириш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик қилиш истиқболларига тўхталди.

Президентнинг таъкидлашича, Қозоғистон Евроосиёнинг асосий транзит хаби сифатида “Бир макон, бир йўл” мегалойиҳаси, “Шимол-Жануб” ва “Ўрта коридор” транспорт йўналишларини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда.

Шу муносабат билан учрашувда икки давлат ўртасида транспорт алоқаларини йўлга қўйиш долзарблиги муҳокама қилинди. Бу савдо-иқтисодий алоқаларнинг кенгайишига хизмат қилади.

Музокара
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Мин Аун Хлайнни Қозоғистоннинг миллатлараро ва конфессиялараро сиёсати билан таништирди.

Хусусан, “Бирлигимиз — хилма-хилликда” тамойили, бағрикенглик тамойили, Астана шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездини ўтказиш ташаббуси ҳақида гапирди.

Мин Аун Хлайн Қасим-Жомарт Тоқаевга меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдириб, конструктив ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Мьянма: жорий муносабатлар ва ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар