08:32, 09 Сентябрь 2025 | GMT +5
Тинч океанида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди
ASTANA. Kazinform - Душанба куни Гринвич бўйича соат 21:47 да Вануату минтақасида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпицентри жанубий кенглик 21,09 даража ва шарқий узунлик 173,80 даража координатали нуқтада қайд этилган. Гипомарказ 10 км чуқурликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрга ўтар кечаси Афғонистонда 6 магнитудали зилзила содир бўлган эди.
Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 2200 кишидан ошди.