ТХТЙ коридори бўйлаб Хитойдан литий-ионли батареяларни ташиш режалаштирилган

ASTANA. Kazinform - Пекинда Марат Қарабаевнинг амалий ташрифи доирасида Қозоғистон ва Хитой транспорт департаментлари раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Транспорт вазирлигига таяниб.

Қозоғистон ва Хитой
ҚР Транспорт вазирлиги

Учрашувда темир йўл ва автомобиль транспорти соҳасида юк ташиш ҳажми сезиларли даражада ошгани, мамлакатлар ўртасидаги рейслар сони, шунингдек, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши (ТХТЙ) бўйлаб ташишлар кўпайгани қайд этилди.

Хусусан, жорий йилнинг 10 ойи давомида Қозоғистон ва Хитой ўртасида темир йўл транспорти жорий йилнинг 10 ойида 13 фоизга ошиб, 26,6 миллион тоннани, 3-чоракда автомобиль транспорти соҳасида юк ташиш ҳажми 60 фоизга ошиб, 1,9 млн тоннани ташкил этди.

Қытай
Фото: ҚР Көлік министрлігі

Музокаралар чоғида ТХТЙ йўналишини биргаликда ривожлантириш, шунингдек, юкларнинг узлуксиз ўтишини таъминлаш бўйича доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ ташкил этган ҳолда ушбу йўлакни биргаликда юклаш бўйича келишувга эришилди. Ушбу келишувлар доирасида жорий йилнинг декабрь ойида ТХТЙ йўлаги бўйлаб Хитойдан литий-ионли батаряларни ташиш бўйича синов рейсни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ҳозирги вақтда Хитойдан ТХТЙ бўйлаб (Хитой-Европа йўналиши бўйича) юк ташиш ҳажми 27 минг йигирма фут эквивалент контейнерлардан ошди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 баробар кўпдир.

Бундан ташқари, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги трансчегаравий дарёлар орқали янги йўналишлар яратиш ва юк ташишни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, транспорт вазирликларининг мувофиқлаштирилган иши туфайли вазирлар халқаро автомобиль ташувлари учун бланкалар алмашишнинг электрон форматига ўтишни таъкидладилар. Ташувчилар рақамли платформа орқали бир соат ичида бланкаларни олиш имкониятига эга.

Сўнгги хабарлар